Local cover image
Local cover image
Amazon cover image
Image from Amazon.com

Жиноят ва жазо: [Роман] / Фёдор Достоевский; [Рус тилидан Иброҳим Ғафуров таржимаси]

By: Material type: TextTextLanguage: Uzbek Series: "Kamolot" kutubxonasiAnalytics: Show analyticsPublication details: Тошкент: Янги аср авлоди, 2017Description: 851 бетISBN:
  • 978-9943-27-379-5
Subject(s): Summary: Достоевский ижоди, гарчи зиддиятли бўлса-да, рус ва жаҳон адабиётига катта таъсир кўрсатган. Достоевский 19-асрдаги реалистик роман жанрини янги ўзига хос томонлар билан бойитди. Адиб тўлақонли бадиий образларда нафақат воқеалар оқимини, инсонлар тақдирини, қалб курашини, балки жамият маънавий ҳаётидаги фожиавий конфликтларни ҳам бера олди. Ўзининг интеллектуал романларида фикрларнинг кескин курашини, ғоя ва дунёқарашнинг фожиавий тўқнашувини маҳорат билан тасвирлади. Достоевский романлари вазмин тасвир услуби эмас, аксинча, соф драматик жанрларга хос кескинлиги ва лиро-публицистик пафоси билан ажралади. Достоевскийнинг «Жиноят ва жазо», «Телба» ва бошқа асарлари Иброҳим Ғафуров томонидан ўзбек тилига таржима қилинган. Ҳаёт менга бир марта берилади ва бошқа ҳеч қачон қайтиб келмайди: мен «умум бахти» қачон келаркин, деб кутиб ўтиришни истамадим ва истамайман. Мен ўзим ҳам яшашни истайман, бўлмаса, яшашнинг ҳам кераги йўқ. Камбағаллик айб эмас, бироқ йўқчилик бу – иллат. Сиз камбағалчиликда ҳали ўзингизнинг туғма олижаноб фазилатларингизни сақлаб қолган бўласиз, йўқчиликда эса уларни ҳеч қачон ва ҳеч ким сақлаб қола билмайди. Беркитадиган нарсаси бўлмаган кишилар ўзларини бахтли деб билсалар арзийди. Бошқалар нима деркин, деб ўтириш ожизликнинг биринчи белгисидир! …омад келмагандан кейин ҳамма нарса бемаъни бўлиб кўринади! Табиат қонунларига кўра, одамлар умуман икки тоифага бўлинадилар: паст тоифа (одми одамлар), ўзига ўхшаганларни урчитишдан бошқа нарсага ярамайдилар, улар урчиш материалидирлар ва иккинчиси, одам деб санаса арзийдиган ва ҳаётда, ўз муҳитида янгилик, янги сўз барпо қилиш иқтидорига, қудратига эга бўлганлар (фавқулодда). Биринчи тоифадагилар – бугунги куннинг соҳиблари, иккинчидагилар эса келажакнинг эгаларидир. Биринчилар дунёни эминликда сақлаб турадилар, моддий борлиқни миқдоран кўпайтирадилар, иккинчилар эса дунёни ҳаракатга келтирадилар ва уни мақсад сари олиб борадилар.
Star ratings
    Average rating: 0.0 (0 votes)
Holdings
Item type Current library Collection Shelving location Call number Status Date due Barcode
For 2 week IT-campus Fiction Computer Zone IT (2) 821.1 K18 Available 1017969

Достоевский ижоди, гарчи зиддиятли бўлса-да, рус ва жаҳон адабиётига катта таъсир кўрсатган. Достоевский 19-асрдаги реалистик роман жанрини янги ўзига хос томонлар билан бойитди. Адиб тўлақонли бадиий образларда нафақат воқеалар оқимини, инсонлар тақдирини, қалб курашини, балки жамият маънавий ҳаётидаги фожиавий конфликтларни ҳам бера олди. Ўзининг интеллектуал романларида фикрларнинг кескин курашини, ғоя ва дунёқарашнинг фожиавий тўқнашувини маҳорат билан тасвирлади. Достоевский романлари вазмин тасвир услуби эмас, аксинча, соф драматик жанрларга хос кескинлиги ва лиро-публицистик пафоси билан ажралади.
Достоевскийнинг «Жиноят ва жазо», «Телба» ва бошқа асарлари Иброҳим Ғафуров томонидан ўзбек тилига таржима қилинган.

Ҳаёт менга бир марта берилади ва бошқа ҳеч қачон қайтиб келмайди: мен «умум бахти» қачон келаркин, деб кутиб ўтиришни истамадим ва истамайман. Мен ўзим ҳам яшашни истайман, бўлмаса, яшашнинг ҳам кераги йўқ.

Камбағаллик айб эмас, бироқ йўқчилик бу – иллат. Сиз камбағалчиликда ҳали ўзингизнинг туғма олижаноб фазилатларингизни сақлаб қолган бўласиз, йўқчиликда эса уларни ҳеч қачон ва ҳеч ким сақлаб қола билмайди.

Беркитадиган нарсаси бўлмаган кишилар ўзларини бахтли деб билсалар арзийди.

Бошқалар нима деркин, деб ўтириш ожизликнинг биринчи белгисидир!

…омад келмагандан кейин ҳамма нарса бемаъни бўлиб кўринади!

Табиат қонунларига кўра, одамлар умуман икки тоифага бўлинадилар: паст тоифа (одми одамлар), ўзига ўхшаганларни урчитишдан бошқа нарсага ярамайдилар, улар урчиш материалидирлар ва иккинчиси, одам деб санаса арзийдиган ва ҳаётда, ўз муҳитида янгилик, янги сўз барпо қилиш иқтидорига, қудратига эга бўлганлар (фавқулодда). Биринчи тоифадагилар – бугунги куннинг соҳиблари, иккинчидагилар эса келажакнинг эгаларидир. Биринчилар дунёни эминликда сақлаб турадилар, моддий борлиқни миқдоран кўпайтирадилар, иккинчилар эса дунёни ҳаракатга келтирадилар ва уни мақсад сари олиб борадилар.

There are no comments on this title.

to post a comment.

Click on an image to view it in the image viewer

Local cover image