Шафқатсиз аср: Исай Калашников; [Таржимон Муслимбек Йўлдошев] Биринчи китоб/

Калашников, Исай

Шафқатсиз аср: Исай Калашников; [Таржимон Муслимбек Йўлдошев] Биринчи китоб/ - Тошкент: Янги Аср Авлоди; 2021 - 544 б - Шафқатсиз аср v.1 . - Шафқатсиз аср v.1 .

Умрини босқинчилик ва жангу жадал ортида ўтказган, тарихимизда ижобий бўлмаса-да, ном қозонган Темучин - Чингизхоннинг болалик ва ўспиринлик даври қийинчилик, йўқсиллик, хору зорликда ўтди. У ўша пайтларда оддий инсон ўлароқ тинч ва осойишта кун кечиришни қанчалар орзу қилган эди. Темучин онаси ва укалари билан хотиржам ҳаёт истаб кимсасиз ҳудудга бош олиб кетса-да, таъқибчилардан қутула олмайди. Чекина-чекина чарчагач, ҳужум қилиш, босқинчилик ва талончилик қилишни хор бўлмаслик ва бу дунёда яшаб қолишнинг ягона йўли сифатида кўра бошлайди. Ана шу кундан шакллана бошлаган дунёнинг энг улкан империяси асосчиси Темучинни кейинчалик ҳеч ким тўхтата олмайди! Енгилмас саркарда ва ўта мураккаб шахс - Чингизхон ҳақидаги мазкур роман Исай Калашниковнинг ўн йилдан ортиқ давр мобайнида тарихий фактлар ва шу мавзудаги адабиётларни пухта ўрганиши натижасида юзага келган. Китоб шафқатсизлик асри воқеаларини ҳис қилмоқ, мозий ҳақиқатларидан огоҳ бўлмоқни истаганлар учун муҳим манба ҳисобланади.

9789943207769


Художественная литература

821.512