Афсонавий кўзгу сири: детектив қисса /

Sultonov, Davron

Афсонавий кўзгу сири: детектив қисса / Davron Sultonov - Toshkent: Янги Аср Авлоди; 2020 - 256 b

Чигал жиноятларни моҳирлик ва ўткир зеҳн билан фош эта оладиган изқуварлар ҳақидаги саргузаштларга тобингиз қалай? Агар бундай мавзулар жону дилим, деяётган бўлсангиз ушбу "Афсонавий кўзгу сири" айнан сиз кутган ва излаётган асардир.Китобни ўқир экансиз, адоғи кўринмас, ғайритабиий, бири бирига занжирдай уланиб кетган жиноятлар, даҳшатли воқеалар борган сари сизни сир-синоатлар оламига етаклайди. Энг муҳими, дунё харитасида кўрсатилмаган Натландия ўлкасидаги бевосита саёҳатингиз асарни бир нафасда ўқиб тугатишингизга сабаб бўлади.

Яна бир ёш ижодкор, насримиз келажаги – Даврон Султоновнинг «Афсонавий кўзгу сири» китоби нашр этилмоқда. Шу чоққача унинг «Бўри одам» номли китоби «Ўзбекистон» нашриётида 2018 йили босилган эди. «Афсонавий кўзгу сири» асари фантастик-детектив йўналишда ёзилган бўлиб, унда хаёлий мамлакат бўлмиш Натландияга саёҳат қиласиз ва саргузашт ичра воқеликдаги чигалликларни қаҳрамон ҳамроҳлигида еча борасиз.
Ёш ёзувчининг китобини ўқиб баҳо беринг, фикрингиз биз учун муҳим!

9789943207332


Художественная литература

821.512